Контрафакт дорилар рўйхати эълон қилинди

Интеллектуал мулк агентлиги оригинал ва контрафакт дорилар каталогини тақдим этди. Энди ушбу рўйхат орқали дорихоналарда сотилаётган қалбаки дориларни билишингиз ва улар ҳақида маълумотга эга бўлишингиз мумкин. Қолаверса, у қалбаки дорилар сотиш учун қонуний жавобгарлик борлиги тўғрисида огоҳлантиради.

Каталог орқали энг кўп қалбаки маҳсулотлар «Merrymed Farm» томонидан ишлаб чиқарилганлигини кўриш мумкин. Уларнинг барча дори-дармонлари МЕР префиксидан бошланади.