Колопроктологиянинг тарихини биласизми?

Тўғри ичак касалликларини ўрганиш қадимдан маълум бўлиб, Гиппократ ва Абу Али Ибн Сино асарларида бу ҳақида батафсил ёритилган.

Ўзбекистонда проктология фани ХХ асрнинг бошларида ривожлана бошлаган.

ХХ асрнинг 80 йилларидан эса колопроктология мустақил фан ва алоҳида мутахассислик сифатида ривожланди.

Сўнгги йилларда тиббиёт соҳасининг жадал ривожланаётганлиги туфайли проктология нафақат тўғри ичак, анал канали ва оралиқ соҳаси касалликларини, балки йўғон ичакнинг юқори қисмидаги касалликларни ҳам ўргана бошлади.

Бугунги кунда юртимизда йўғон ичакнинг турли хил патологияларида юқори технологик жарроҳлик амалиётлари бажарилмоқда. Жумладан, худудимизга хос бўлган йўғон ичак яллиғланиш касалликлари, яъни ярали колит, крон касаллиги диагностикаси ва радикал даволаш методлари изчил амалга оширилмоқда. Шунингдек, геморройни бир неча кичик инвазив йўл билан даволаш технологияси хам йўлга қўйилган.

Бундан ташқари туғруқ билан боғлиқ ректовагинал тўсиқ деффектлари, травмалар натижасидаги тўғри ичак жарохатланиши ва анал жоми етишмовчиликларининг барча босқичларида пластик операциялар ўтказиб келинмоқда.

Эъзоза