Суд-тиббий экспертиза хулосаси: фуқаронинг ўлимига вакцина сабаб бўлмаган
mind-control.ru
Кибру ҳаво нимага керак?!

Бошингиз осмонда бўлса ҳам, оёғингиз ердан узилмасин. Балки, аллақачон узилиб бўлгандир, а лаббай нима дедингиз? Бунга қуйида биргаликда ойдинлик киритамиз.

Шундай қилиб, қуйидаги фикрларни ўқинг ва унга қўшилиш ёки қўшилмаслигингизни айтинг.

Ҳар бир «а» жавоб 2 балл, «б» жавоб эса 0 баллга тенг. 

1. Одамларнинг менинг ишим ҳақида айтган фикрларини бажонидил тинглайман.

а) Йўқ.

б) Ҳа.

2. Латифа айтишни ёқтираман.

а) Йўқ.

б) Ҳа.

3. Кийимим ажралиб турса, ўзимни ноқулай ҳис қиламан.

а) Ҳа.

б) Йўқ.

4. Яхши ҳазил объекти бўлишни ёқтираман.

а) Йўқ.

б) Ҳа.

5. Пляжда ечинсам, ўзимни ноқулай ҳис қиламан.

а) Ҳа.

б) Йўқ.

6. Мусобақаларда қатнашишни ёқтираман, ҳатто, унга тайёр бўлмасам ҳам.

а) Йўқ.

б) Ҳа.

7. Жаҳлимни чиқарса, буни намоён қиламан.

а) Йўқ.

б) Ҳа.

8. Одамлар олдида мени бошқаларга ўрнак қилиб кўрсатса, ўнғайсизланаман.

а) Ҳа.

б) Йўқ.

9. Одамлар олдида чиқиш қилишимга тўғри келса, матнни қоғозга қараб ўқиб беришни маъқул кўраман.

а) Да.

б) Йўқ.

10. Кимнидир меҳмонга таклиф этсам, ҳамиша хавотирланаман – дафъатан рад этса.

а) Ҳа.

б) Йўқ.

Балларни умумлаштириб, хулоса билан танишинг.

0 – 6 баллар. Сизни камтарин инсон дейиш даргумон. Ўз манфаатларингиз йўлида кўп нарсага қодирсиз. Эҳтиёт бўлинг – маҳмадона ва мақтанчоққа айланиб қолманг. Ўзгалар фикрини ҳам тинглай билиш лозим.

8 – 14 баллар. Камтарлик сизга хос. Ўзингизни бошқалардан устун қўймайсиз. Бу мақтовга лойиқ. Лекин ўзингизни сал бўш қўйиш тавсия этилади.

16 – 20 баллар. Камсуқум инсонсиз. Ўз нуқтаи назарингизни илгари суришдан тортинманг.

Эъзоза тайёрлади