Кечки овқат вақтини ҳар ким ўз кун тартибига мувофиқ мустақил равишда белгилаши керак. Қайси вақтда кечки овқат истеъмол қилиш бўйича ҳатто тажрибали овқатланиш мутахассилари ва шифокорлар ҳам бир хил фикрга эга эмаслар.
Баъзи одамлар кечки соат олтидан кейин овқатланиш, ухлаш ва тана ёғига таъсир қилади, деб ўйлашади. Айрим инсонлар эса охирги овқатланиш ва ётиш орасидаги танаффус муҳим деб таъкидлайдилар.
Рационал овқатланиш тамойилларига кўра, охирги овқатланиш ётишдан 2-3 соат олдин амалга оширилиши керак. Бу шуни англатадики, агар сиз соат 22.00 да ухласангиз, у ҳолда соат 19.00 дан кечиктирмасдан овқатланишингиз керак.
Охирги чора сифатида овқатланиш вақтини бироз муддатга ўзгартириб туриш мумкин. Кечки овқат учун калория билан бойитилмаган, енгил овқатларни истеъмол қилинг. Шунда ошқозон тизими овқатни ҳазм қилишга қийналмайди ва танамизга кераксиз ёғлар сингмайди.