Айтишларича, барча касалликлар асабдан. Ушбу сўз қисман тўғри. Aммо аксинча ҳолатлар ҳам мавжуд, баъзи бир тана тизимларидаги бузилишлар бизнинг кайфиятимизга таъсир қилиши, масалан, асабийлашиш ёки тушкунликнинг кучайишига олиб келиши мумкин. Эндокрин тизими деярли барча метаболик жараёнларнинг асосий регуляторларидан биридир. Инсон туғилишидан бошлаб у марказий асаб тизимини шакллантириш ва ақл-идрокни ривожлантиришда фаол иштирок этади. Қалқонсимон безнинг соғлиғи кайфиятга таъсир қилиши мумкинми?
Қалқонсимон без фаолияти бузилишининг дастлабки белгилари кўпинча кайфиятнинг ўзгариши билан бирга келади: гормонлар етишмовчилиги бўлганда тушкун ҳолат ва ортиқча асабийлашиш сезилади. Инсон ўз-ўзидан асоссиз равишда асабийлашиши, кўз ёш тўкиши, ҳар нарсага ўта сезувчан, хавотирли ва тажовузкор бўлиши мумкин.
Aёллар қалқонсимон без касалликларига кўпроқ мойил бўлиб, гормонал фондаги ҳар қандай ўзгаришларга тез жавоб қайтаришади. Тўсатдан кайфият ўзгариши, ҳеч қандай сабабсиз хатти-ҳаракатдаги кескинлик огоҳлантириш белгиси сифатида қаралиши керак.
Қалқонсимон без касаллигига мойил бўлган инсонлар, ҳомиладор, кекса ёшдаги аёллар эндокринолог томонидан мунтазам равишда текширилиши лозим. Гормонларининг нормал синтези учун танага ҳар куни етарли миқдорда йод кераклигини унутманг. Шунинг учун сиз соғлиғингизга ғамхўрлик қилишингиз ва овқатланиш тартибини, шу жумладан таркибида йод сақловчи маҳсулотларни истеъмол қилишингиз керак.