Жигар учун энг яхши озуқа

Дунёга машҳур Майо клиникаси маълумотларига кўра, жигар муаммолари турли хил ирсий патологиялар, вирус ва кимёвий моддалар билан алоқа қилишдан келиб чиқади. Жигарга эътиборсизлик семириш, юрак-қон томир касаллиги, сурункали чарчоқ синдроми, бош оғриғи, овқат ҳазм қилиш муаммолари, аллергия ва бошқа кўплаб касалликларга олиб келиши мумкин. Тамаки, алкоголь, кофе, шакарни ортиқча истеъмол қилиш жигар фаолиятига салбий таъсир қилади. 

Айрим маҳсулотлар борки, улар жигар фаолиятини тиклашга ёрдам беради...

  • Саримсоқ танани токсинлардан халос қилувчи ферментларни фаоллаштиришга ёрдам беради. Саримсоқ аллицин и селенга бой, жигарни даволашда табиий ёрдамчилардан ҳисобланади.
  • Грейпфрут жигарингизни канцероген моддалар ва токсинлардан халос қилади. Ушбу мева шунингдек С витамини ва антиоксидантларга бой.
  • Лавлаги жигар фаолиятини яхшилайдиган ўсимлик флавоноидларига бой.
  • Исмалоқ, салат барги каби кўкатлар озиқ-овқат таркибида бўлиши мумкин бўлган металл, кимёвий модда ва пестицидларни зарарсизлантириши мумкин. Улар жигарни шикастланишдан ҳимоя қилади.
  • Кўк чой антиоксидант - катехинларга бой. Улар жигар фаолиятини яхшилаш учун жуда фойдали.
  • Брокколи ёки Брюссель карами каби крест гулдошлар оиласига мансуб сабзавотлар қондаги глюкозинолат (махсус органик бирикмалар) концентрациясини оширади. 
  • Биз ҳаммамиз биламизки, цитрус мевалар С витаминига бой, айниқса, лимон танани токсинлардан тозалашда ва овқат ҳазм қилишда фаол иштирок этади.
  • Ёнғоқ таркибида глутатион ва омега-3 ёғ кислоталари кўп бўлиб, улар жигаримизни зарарли токсинлар, оғир металлар ва бошқа чиқиндиларни қондан тозалашга ёрдам беради.

Агар мавзу қизиқтирган бўлса, «Ибн Сино табобати: жигарга зарарли нарсалар», «Жигарим соғлом бўлсин десангиз, дардингизни ичга ютманг!» сарлавҳали мақолаларни ҳам ўқишингиз мумкин.