Жарроҳлик амалиётидан сўнг тикланишингизга ёрдам берамиз!

Жарроҳлик амалиётидан сўнг реабилитация жараёнида тўғри овқатланиш муҳим аҳамиятга эга, айниқса бавосил операциясидан кейин парҳез қилиш кўпгина асоратларнинг олдини олади. 

Операциядан кейин етарли суюқлик ичиш тартибига риоя қилиш керак. Шунингдек, ичакда газ ҳосил бўлишига олиб келадиган ва ферментацияни келтириб чиқарадиган маҳсулотларни овқатланиш рационидан чиқариб ташлаш керак. Жумладан, қора нон, карам, дуккакли махсулотлар, турп, узум, цитрус мевалар ва уларнинг шарбатлари, газланган ичимликлар, сут, хамирли таомлар ва ширинликлар. Айниқса, дудланган гўшт маҳсулотлари, спиртли ичимликлар, аччиқ ва тузланган таомлар тақиқланади. Операциядан кейинги тикланиш даврида дон маҳсулотлари (жўхори, гречка, арпа, тариқ), ёғи кам гўшт, бир кун аввалги буғдой нони, ўсимлик ёғлари, сабзавот ва мевалар (юқорида айтиб ўтилганлардан ташқари) тавсия этилади. Барча таомлар қайнатилиб ёки буғда пишириб берилса мақсадга мувофиқ бўлади. Қовурилган овқатлар эса операциядан тўлиқ тиклангунига қадар таомномадан чиқариб ташланади. Қуйида жарроҳлик операциясидан кейинги тикланиш жараёнларидаги овқатланиш рационини эътиборингизга ҳавола этамиз.

1-кун: жўхори пюреси, бир бўлак сариёғ, гиёҳли чой, 1 дона банан, майдаланган гўштли бульён, кун давомида кўп сув ичиш керак.

2-кун: қовурилган тухум, гиёҳли чойи, гречка, қайнатилган балиқ, қуритилган мевалардан компот ва йўгурт.

3-кун: қайнатилган гуруч, балиқ филеси, бир ҳовуч қуритилган ўрик, сабзавотли шўрва, картошка пюреси, буғда пиширилган товуқ котлети, ўсимлик ёғида пиширилган лавлаги, пишлоқ, бир стакан йўгурт.

4-кун: арпа бўтқаси, сабзи билан пиширилган товуқ жигари, сметана ва бодрингли салат, чой, пиширилган ошқовоқ, донли шўрва, димланган карам, қуритилган мевалардан компот (3-4 стакан кун давомида), сабзавотли суфле, пиширилган балиқ, бир кечада бифидобактериялар билан бойитилган бир стакан кефир.