Ибн Сино табобати: Уйқусизликдан қийналяпсизми - мойчечак ҳидланг!

Тиб илмининг султони Абу Али ибн Синонинг табобатидан маълумки, мойчечак мия фаолиятини кучайтиради ва совуқдан бўлган бош  оғриғига фойда  қилади.  Миядан ёмон  моддаларни чиқариш  учун ишлатилади.  Чунки  бу моддаларни тортмасдан  эритади.

Шунингдек,  кўз хиралашганда ва турли тошмаларда  фойда қилади.  Балғамни  кўчиради, сариқ касални  кетказади. 

Совуқдан  ва  иссиқдан бўлган  қовуқ оғриқларида  ниҳоятда фойдали.  Мойчечак чарчoққа қарши ишлатиладиган  дориларнинг энг фойдалисидир. Бундан ташқари, уйқусизликдан қийналаётган кишиларга мойчечак ҳидлаш тавсия этилади.