Ибн Сино табобати: Тиш оғриғини тут билан қолдиринг!

Одатда тут меваси янги узиб олинганида истеъмол қилинса, ниҳоятда фойдали бўлади, аммо кўпчилик ундан компот ва мурабболар тайёрлашади. 

Тут қоқиси кучли терлатувчи фаолликка эга, шунинг учун ундан шамоллаганда чой тайёрлаб ичиш тавсия этилади. 

Тутнинг нафақат меваси, балки баргининг таркибида ҳам турли витаминлар, каротин, эфир мойи, органик кислоталар мавжуд.

Тут шираси қонни тозалаш ва кўпайтириш мақсадида ҳам кенг қўлланилди.  Баргининг қайнатмаси эса ангина ва бошқа шамоллаш касалликларида иситмани туширувчи, чанқоқни қолдирувчи восита сифатида қўлланилади.
Ҳаттоки буюк ватандошимиз Абу Али ибн Сино ҳам тутдан шифобахш восита сифатида фойдаланганлар.

 Абу Али ибн Синонинг «Тиббий ўгитлар»ида тут ҳақида шундай ёзилади: «Нордон тут оғиз ва томоқ шишларини қайтаради, унинг барги томоқнинг икки томонидан чиққан шишларга фойдалидир. Нордон тут баргининг суви билан оғиз чайилса, тиш оғриғига даво бўлади. Тутнинг ҳамма хилини овқатдан олдин ейиш керак, шунда улардан меъдага зарар етмайди».

Тут мевасини қуритиб, дамлама ёки компот тайёрлаб ичилса, дармонсизликни даволайди, озишга ёрдам беради ва организмни тозалайди.

Юрак касалликларида тут шарбатини уч ҳафта давомида ичиш тавсия этилади. Таажжубки, шу қисқа муддатда юрак фаолияти тўлиқ тикланиб, соғаяди.

Тутнинг пўстлоғидан тайёрланган малҳам билан йирингли жароҳатларни, терининг куйган ва жароҳатланган қисмини, дерматитни, экзема ва псориазни даволаш мумкин.

Малҳамни тайёрлаш учун икки қошиқ майдаланган дарахт пўстлоғини 100 г қиздириб, совитилган писта ёғи билан аралаштирилади ва музлатгичда уч кун давомида тиндириб, олиб яна қайтадан аралаштирилади. Ушбу малҳам терининг касалланган жойларига кунига тўрт маҳалдан суртилади. Ундан ҳуснбузарларни кетказишда ҳам фойдаланиш мумкин.