Суд-тиббий экспертиза хулосаси: фуқаронинг ўлимига вакцина сабаб бўлмаган
Ибн Сино табобати: Буйракдаги тошларни парчаловчи сеҳрли гиёҳ

Буйрак ва пешоб йўли касалликлари ҳаётимиз давомида бизни тез-тез безовта қилиб туради. Қуйида тиб илмининг султони Абу Али ибн Синонинг  айнан шундай касалликлар бўйича берган бир нечта қимматли тавсияларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Тоғ петрушкасининг уруғи,  ёввойи сабзи уруғи, ёввойи шивит илдизи ва қайнатилган турп суви кучли пешоб ҳайдовчи воситалар бўлиб, қовуқ ҳамда буйракдаги муаммолар сабаб сийдик юришмаганда тавсия этилади. Агар бемор ёш бола бўлса, уларни она сутига қўшиб ичириш керак. Шунингдек, эмизикли онанинг ўзига ичириш билан ҳам бу муаммони бартараф этиш мумкин.

Биласизми, мумиё ҳам сийдик йўлидаги ва қовуқдаги яраларда ниҳоятда фойдали экан. Бунинг учун мумиёнинг бир бўлаги сут билан бирга ичилиши керак. Агар унга озроқ ун қўшиб, орқа тешикка қўйилса, сийдикни ушлаб туролмасликка ҳам даво бўлади. 

Ибн Сино бобомиз далачой ўсимлигидан ҳам сийдик ҳайдовчи, буйрак тошини майдаловчи, қон тўхтатувчи ва оғриқ қолдирувчи восита сифатида унумли фойдаланган эканлар.

Бунинг учун оғзи ёпиладиган идишга бир стакан қайноқ сув қуйиб, устига ўсимликнинг майдаланган ер устки қисмидан 15 г солиб, 10 дақиқа қайнатилади. Қайнатма совугач, докадан ўтказилади ва кунига 2 – 4 маҳал овқатдан ярим соат олдин, икки ош қошиқдан ичиш тавсия этилади.

Эъзоза Илғорзода