Ибн Сино об-ҳавонинг инсон саломатлигига таъсири ҳақида

Абу Али ибн Синонинг фикрларини бугунги кунда замонавий тиббиёт ҳам тасдиқлагани ва илмий исботини топгани ҳеч биримизга сир эмас. Алломанинг «Тиб қонунлари» асарида об-ҳавонинг инсон саломатлигига таъсири ҳақида айтган фикрлари сизга ҳам қизиқ бўлса керак.

Ибн Синонинг фикрича, энг яхши об-ҳаво тоза ва тиниқ осмон остидаги очиқ ҳавога баланд ва текис ерлардан эсадиган шамоллар уйғун бўлса янада яхши.

Абу Али ибн Сино ўз асарларида яхши ҳаводан кўра ёмон ҳавонинг таърифини кўпроқ келтиради. Ушбу асарларда аллома сув буғлари ва тутун каби ёт нарсалар аралашган ҳаво саломатлик учун зарарли.

Унинг айтишича, «Ҳаво яхши бўлиши учун шамол кўп бўлиши ва ҳар томонга юришиб туриши керак». Шамолларнинг энг фойдалиси шимолийси, сўнгра шарқийси ва ғарбийси, энг зарарлиси эса жанубийсидир. Ёмон ҳаво эса кишини бўғиб, нафас олишга қўймайди.

Ибн Сино болалар ва ёшлар учун энг мақбул фасл – бу баҳор фаслидир дейди. Бироқ ушбу фаслда йўтал, томоқ оғриғи, бурун қонаши каби ҳолатлар кўп кузатилар экан.