Суд-тиббий экспертиза хулосаси: фуқаронинг ўлимига вакцина сабаб бўлмаган
Ҳозирги жазирама ракка сабаб бўладими?

Ўлкамизнинг серқуёшлиги жуда қувонарли, аммо ҳозирги жазирама иссиқда кўчага чиқиш нафақат тери,  балки умумий саломатлигимиз учун ҳам хавф туғдириши табиий. Аввало ҳеч қандай эҳтиёж бўлмаса, ташқарига чиқишни маслаҳат бермаймиз. Агар иш билан кўчага чиқмоқчи бўлсангиз, ушбу тавсияларга амал қилишингизни сўраймиз. Негаки, ультрабинафша нурлар тери саратонига олиб келиши мумкин.

Қуёшда куйиб қолмаслик учун профилактик тадбирлар қай тартибда амалга оширилади?

Тери фототипини билишингиз муҳим. 1-3 тери фототипи бўлган одамлар жуда осон куйишади. Улар, айниқса, офтобдан сақланишлари ва қуёшдан асровчи кремлардан фойдаланишлари керак.

  • Эрталаб соат 11:00гача, кундузи ва кечқурун соат 16:00дан кейин офтобда бўлишни мутахассислар маслаҳат беради;
  • қуёшдан сақловчи кремлардан фойдаланинг;
  • ҳар куни SPF 50 бўлган қуёшдан сақловчи крем ​​суртинг, аммо унутмаслик керак SPF кремлар ҳам икки соатдан ортиқ таъсирга эга эмас. Уларни мунтазам суртиб буриш талаб этилади;
  • кремни кўчага чиқишдан 20-30 дақиқа олдин суртиб қўйинг (фаоллашиши учун вақт);
  • кийимингиз матосига эътибор беринг, у ҳаво ўтказадиган ва пахтадан бўлгани яхшироқдир. 

Агар офтобда узоқ вақт қолиб кетган бўлсангиз, қуйидаги тавсиялар сизга ёрдам беради деган умиддамиз:

  • душ қабул қилиш;
  • бепантен суртмасини қўллаш;
  • агар оғриқ давом этса, глюкокортикостероид суртмалар қўллаш мумкин;
  • яллиғланишни юмшатиш учун аспирин ва ибупрофенни қабул қилишга рухсат берилади;
  • кўпроқ сув ичиш. Офтобда узоқ вақт қолганда организм сувсизланиб кетади;
  • куйган терини ёпиб қўйиш керак, қўшимча нур таъсирига йўл қўйманг;
  • пуфакчалар ёрилмаслиги керак.
  • Бензокаин каби «-каин» билан тугайдиган препаратларни ишлатишдан сақланинг. Ушбу суртмалар терини қўзғатиши ёки аллергик реакцияга сабаб бўлиши мумкин.