Ҳомиладор аёлларимизга мутахассислар қаҳвадан бироз узоқлашишларини тавсия этадилар. Нима сабабдан дейсизми? Сабабларини қуйида санаб ўтамиз.
Анемия. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, ҳомиладор аёлларнинг 21-80% ида анемия кузатилади. Бу эса тизим ва аъзоларнинг функционал бузилишларига олиб келади. Айнан чой ва қаҳва таркибида анемияга сабаб бўлувчи элементлар мавжуд.
Уйқусизлик. Статистик маълумотларга кўра, ҳомиладор аёлларнинг 78% уйқусизликка учрайди. Муаммолар ҳам физиологик (гормонал ўзгаришлар, бел оғриғи), ҳам психологик (ўзгаришдан қўрқиш, туғилишдан қўрқиш) бўлиши мумкин. Ва қаҳва ичиш уйқусизликни янада кучайтириши мумкин.
Ҳомила тушиш хавфи. Ҳомиладорлар учун бир кунда бир финжон қаҳва ичиш тавсия этилади. Истеъмол нормадан оширилганида Ҳомила тушиш хавфи 2 бараварга ошади.
Янги туғилган чақалоқда тахикардия. Ҳомиладорликда аёл 500 мг ёки ундан кўп қаҳва истеъмол қилса, чақалоқларда тез нафас олиш ва юракнинг тез уриши кузатилади. Бироқ, бошқа нуқсонлар бўлмаса, бир неча кун ўтгач йўқолади.
Ҳомиладорлар қаҳва билан бир қаторда яна бир қанча озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмолидан чекланадилар. Албаттаки, бу стрессга ҳам олиб келиши мумкин. Лекин бунга ҳожат йўқ. Чунки ҳомиладорлар учун соғлом фарзанд дунёга келтириш энг муҳими. Шундай эмасми?
Муҳаббат Феруззода