Суд-тиббий экспертиза хулосаси: фуқаронинг ўлимига вакцина сабаб бўлмаган
Хавфли касалликларнинг яширин аломатлари

Хавфли касалликлар кўп ҳолларда яширин тарзда намоён бўлади. Кундалик ҳаётимизда кузатилаётган чарчоқ, ич қотиши, жиғилдон қайнаши ва шу каби ҳолатларга деярли эътибор ҳам қаратмаймиз. Лекин бу аломатлар хавфли касалликдан дарак бериши мумкин.

Чарчоқ. Умуман олганда, бу одатий ҳол. Аммо дам олиш кунлари ёки таътил ҳам ёрдам бермаса, у ҳолда эндокринологга мурожаат қилиш керак. Чарчоқ – бу қалқонсимон без касалликларининг энг кўп учрайдиган аломати.

Мунтазам равишда жиғилдон қайнаши ошқозон-ичак йўли ва юрак-қон томир тизими касалликларининг аломатларидан биридир. Жиғилдон қайнаши билан курашиш учун халқона воситалар ўрнига соғлиғингизни текширтиринг.

Ич қотиши. Агар сизда ҳам доимий шу ҳолат кузатилса, қондаги қанд миқдорини текширтиринг. Ич қотиши гормонал муаммолар ва дастлабки диабет белгиларидан хабар беради.

Оёқлардаги томир тортишиши. Агар тортишишлар оддий юриш вақтида ҳам кузатилса, оёқларнинг артериал тизимида қон қуйқалари пайдо бўлиши мумкин.