2018 йил декабр ойида БМТ Бош ассамблеясининг резолюцияси билан 7 июнь Халқаро озиқ-овқат хавфсизлиги куни деб эълон қилди.
Инсониятнинг барқарор ривожланиш жараёнига эришишда халқаро ҳамжамият олдида турган мақсадлар соғлом ва тўйимли овқатланиш масалалари билан узвий боғлиқ бўлиб, айрим минтақаларда очлик муаммоси бартараф этилиб, соғлом турмуш тарзи тамойилларига эришилмоқда.
Озиқ-овқат хавфсизлиги ишлаб чиқариш жойидан тортиб то инсонларнинг дастурхонига етиб боргунига қадар таъминланиши керак.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда ҳар йили 3 миллионга яқин киши озиқ-овқат билан юқадиган юқумли касалликлардан вафот этади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти билан биргаликда халқаро озиқ-овқат хавфсизлиги кунини ташкил этиш ташаббуси билан чиқди, чунки улар озиқ-овқатдан заҳарланиш оқибатида келиб чиққан касалликлар тўғрисида энг тўлиқ маълумотга эга.
Озиқ-овқат хавфсизлиги бузилиши оқибатида келиб чиқадиган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклиф этилаётган чора-тадбирлар қаторига озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва сотиш жараёнлари устидан давлат назоратини кучайтириш, озиқ-овқат билан юқадиган касалликларнинг олдини олиш, диагностикаси ва даволашни такомиллаштириш каби тадбирлар киради.