Одамларда 40 дан ортиқ сўрғич қуртлар паразитлик қилиши мумкин, организмдаги гельминтларнинг локализацияси эса ҳар хил бўлади – жигар, ўпка, қон томирлари.
Жигар сўрғичи (қурти) фасциолёзнинг қўзғатувчиси бўлиб, жигар ва ўт пуфакка таъсир қилади.
Инсон ушбу паразитларни очиқ сув ҳавзаларидан суғорилган экинларни истеъмол қилиши орқали юқтириб олади.
Беморларда интоксикациянинг умумий белгилари ривожланади - заифлик, иштаҳа йўқолиши, кўнгил айниш, бош оғриғи. Терида тошма, эшакем ёки астма хуружлари каби аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Паразит ҳажмининг катталашиши ўн икки бармоқ ичакка сафро оқимининг бузилишига ва механик сариқ касал белгиларининг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Ўнг қовурға остида оғриқ пайдо бўлади. Бундан ташқари, терининг сариқлиги ва нажас ранги ўзгариши мумкин.