Гижжа касалликларини уй шароитида аниқлаш

Гельминтоз – одам ва ҳайвон аъзоларини паразит қуртлар (гельминтлар) билан касалланиши натижасида келиб чиқадиган юқумли касалликлар гуруҳи. Бугунги кунга келиб патологияга сабаб бўлган 400 дан ортиқ паразит турлари расман рўйхатга олинган. Тиббий тадқиқотлар шуни кўрсатдики, гельминтоз билан инфекция инсон организмида энг кенг тарқалган касаллик ҳисобланади.

Қўзғатувчилар уч турга бўлинади: трематод, цестод ва нематод.

Гельминтлар, асосан, ичакларга ўрнашади, лекин бошқа органларга ҳам таъсир қилиши мумкин. Булар жигар, мускуллар, ўт йўллари, мия, кўз соҳаси.

Болаларда касаллик белгилари юқумли ва юқумсиз касалликларга ўхшаш бўлиб, ташхисни мураккаблаштиради. Ёш беморларда гельминтоз лабораторияда аниқланади. Инфекциянинг авж олиши, асосан, баҳор ва ёз фаслларида кузатилади.

Кўп ҳолларда касалликка мойил бўлган болаларнинг ёши 1 ёшдан 14 ёшгача. Aфсуски, гельминтознинг ривожланиши чақалоқларда ҳам кузатилади. Личинкалар ҳомиладорлик пайтида ҳам она орқали ўта олади.

Гижжа касалликларини уй шароитида клиник белгиларга қараб аниқлаш мумкин. 

Энтеробиоз (острицалар қўзғатадиган гижжа касаллиги) билан зарарланиш белгилари:

  • Қичишиш(анал тешиги атрофида ва жинсий органларда, кечқурун кузатилади);
  • иштаҳа йўқолиши;
  • хотира пасайиши;
  • бош оғриғи;
  • юздаги оқ доғлар;
  • уйқу бузилиши(кучли қичишиш туфайли);
  • тишини ғичирлатиши(уйқу пайтида);
  • қоринда оғриқ (киндик атрофида,кучсиз);
  • оғиз қуриши;
  • ич кетиши;
  • энурез(сийдикни ушлаб тура олмаслик).

Aскаридоз (паразитар касаллик) билан зарарланиш белгилари:

  • Иштаҳа йўқолиши;
  • озиб кетиш;
  • иситма(даврий равишда);
  • ич кетиш(ёки қотиши);
  • кўнгил айниши;
  • қусиш (кам ҳолларда);
  • қоринда оғриқ(киндик атрофида ва қовурға остида);
  • қўзғалувчанлик;
  • тез чарчаш;
  • бош оғриғи;
  • уйқу бузилиши(тунги қўрқув);
  • тишни ғичирлатиш(уйқу пайтида);
  • анемия;
  • кўп сўлак ажралиши;
  • соч тўкилиши(танга шаклида).

Болада юқоридаги белгиларнинг бир нечтаси (2 тадан кўп) аниқланганда, уни юқумли касалликлар шифокори ёки болалар шифокори кўригига олиб бориши зарур.