Суд-тиббий экспертиза хулосаси: фуқаронинг ўлимига вакцина сабаб бўлмаган
Гипноз ёрдамида ичкиликдан қутулинг!

Гипноз инсон миясига таъсир ўтказишнинг жуда қадимий усулларидан бири ҳисобланади. 

Бир сўз билан айтганда, гипноз - бу уйқу деган маънони англатиб, онгнинг нотўлиқ ўчиши билан боғлиқ жараён. Гипноз орқали беморни оз муддатга бошқариш ва онгига бирон нарсани, масалан, алкоголдан қутулиш фикрини сингдириш мумкин.

Аммо бу усулда ичкиликдан қутулишда камдан-кам ҳоллардагина ижобий натижа беради.

Ушбу психотерапия усули алкоголга нисбатан нафратни шакллантиришдан иборат. Бундай муносабат маълум вақт давомида беморни спиртли ичимликлардан узоқлаштиради. Аста-секин тана спиртли ичимликлардан тўлиқ тозаланади. Бемор бора-бора стресс ва чарчоқ билан курашишнинг бошқа усулларини топади, натижада алкоголсиз ҳаётдан завқ олишни ўрганади.

Шунингдек, гипноз терапияси ёки оддий қилиб айтганда, гипноз ёрдамида невроз касаллигини ҳам муваффақиятли даволаш мумкин.

Гипотерапия - бу замонавий психотерапиянинг йўналишларидан бири бўлиб, у асаб тизимининг турли касалликларини, неврозларни, фобияларни, ёмон одатларни даволашда муваффақиятли қўлланилади.

Бундан ташқари, гипноз депрессия, хавотир ва қўрқув каби ҳолатларни ҳам даволашда яхши самара беради.