Суд-тиббий экспертиза хулосаси: фуқаронинг ўлимига вакцина сабаб бўлмаган
фото: ЯндексДзен
Герпесни юқтириб олсангиз, сиз билан умрбод қолади

Герпес – инсон ҳужайрасини зарарловчи вирус. Жуда узоқ вақт давомида клиник белгиларсиз қолиши мумкин. Вируснинг ўзига хос хусусияти шундаки, у таъсирланган ҳужайраларнинг ўз-ўзини йўқ қилиш жараёнини бостириши мумкин. Зарарланган инсонда вирус умрбод яшайди. Кўпайиш учун вирус инсон ҳужайраларига муҳтож, танадан ташқарида у ўлади.

Герпеснинг биринчи тури

Дунё аҳолисининг тахминан 70-95% 1 ва 2 турдаги герпес вируси билан зарарланган. Кўп ҳолларда инфекция болалик даврида юқтирилади ва инфекция ҳаёт давомида сақланиб қолади.

1-турдаги герпес вируси барчага таниш бўлган «лабдаги учуқ»ни келтириб чиқаради, бу эса гипотермия, стресс, иммунитетнинг пасайиши билан намоён бўлади. Дастлаб лабда қичишиш ва тошмалар ҳосил бўлади, кейин улар қизариб, пуфакчалар пайдо бўлади. Пуфакчалар ёрилганда, инфекция юқиш хавфи кучаяди. Яранинг жойи қобиқ билан қопланиб қолади. Оддий иммунитетга эга бўлган кўпчилик инсонларда герпес вируси ҳеч қандай тарзда ўзини намоён қилмайди.

Қандай даволанади?

Ацикловир молекуляр даражада сунъий ишлаб чиқарилган дунёдаги биринчи дори бўлди. Ушбу дори бутунлай заҳарли эмас, уни хавфсирамасдан ичиш мумкин, у мутлақо инерт ва физиологик жараёнларга таъсир қилмайди ва фақат герпес вируслари билан касалланган ҳужайраларга таъсир қилади.

Суртмалар — самарасиз. Суртмали препарат деярли тизимли таъсирга эга эмас (у қон ёки сийдикда аниқланмайди). Суртма зарарланган терига кунига 4-6 марта (инфекция бошлангандан кейин иложи борича тезроқ) суртилади. Даволашнинг давомийлиги камида 5 кун, максимал 10 кунни ташкил этади.