Герпес тошдими? Сизда коронавирус хавфи бор!

COVID-19 билан касаллангандан сўнг иммунитетнинг пасайиши оқибатида герпес ривожланади. Аммо бу аломат янги инфекция учун одатий ҳол деб айта олмаймиз. Ҳар икки патологик ҳолат ҳам ҳаво томчилар орқали юқади ва бир мунча вақт аломатларсиз кечади. Кейин эса беморнинг саломатлиги кескин ёмонлашади.

Коронавирус ва герпес бутунлай бошқача аломатларга эга. Герпес оқибатида терида ачишиш ва қичишишни келтириб чиқарадиган ўзига хос пуфакчалар пайдо бўлади. Коронавирус инфекцияси оқибатида эса асосан ўпка зарарланади.

Статистик маълумотларга кўра, дунё аҳолисининг 60-70% қисми герпес вирусининг 1-тури билан оғриган. Герпес инфекцияси одатда мактабгача бўлган ёшдаги болаларда учрайди. Агар касал одамнинг тупуги иммунитети заиф кишининг терисига тушса? ушбу касаллик ривожланади.

Лабдаги герпес ва коронавирус бир-бири билан тўғридан-тўғри боғлиқдир. Яъни, коронавирус инфекцияси герпесни кучайтириши мумкин, натижада касалликнинг тузалиши қийинроқ кечади.

Шунингдек, коронавирус оқибатида юзага келувчи герпес нафақат лабга, балки бурун ичига ҳам чиқиши мумкин.

Эъзоза Турғунова