Соғлиғингизга зарар етказмасдан вазн йўқотишнинг ягона усули бу тўғри овқатланишдир. Скандинавия парҳези рационал овқатланиш сифатида пайдо бўлди ва сўнгги йилларда янада оммалашиб бормоқда. Унга шимолий яшаш шароитларига мослаштирилган Ўрта ер денгизи парҳези сифатида қараш мумкин. Аммо бу парҳез тури Ўрта ер денгизи аҳолисига қараганда Норвегия, Швеция ва Дания аҳолисига яқинроқ. Чунки у ушбу ҳудудга хос бўлган озиқ-овқат маҳсулотларидан ва фақат табиий маҳсулотлардан фойдаланишга асосланган.
У табиийлик, соддалик ва маҳаллий маҳсулотларнинг барча афзалликларини ўз ичига олади. Айниқса, соғлом турмуш тарзини яхши кўрадиганлар ва озишни истаганлар мазкур парҳезда қатъий чекловларга риоя қилмайдилар. Бу ёғларнинг метаболизмини нормаллаштиради ва холестерин миқдорининг камайишига ёрдам беради.
Парҳез пайтида оқсил таркибини камайтириш ва углеводлар миқдорини кўпайтириш тавсия этилади. Скандинавия парҳезида вазн йўқотиш ойига 3-5 кг ни ташкил қилади. Муҳими сиз бу вақт мобайнида зинҳор очликни ҳис қилмайсиз. Аксинча, ушбу парҳез сизга фойдали ва мазали таомлардан завқланишингизга имкон беради.
Эъзоза Илғорзода