Суд-тиббий экспертиза хулосаси: фуқаронинг ўлимига вакцина сабаб бўлмаган
фото: ЯндексДзен
Фарзандингиз нотинчми? Бу БСБ аломати бўлиши мумкин

Болалик давридаги бош суяги босими муаммоси (айниқса, гўдакларда) неврологик касалликлар орасида етакчи ўринлардан бирини эгаллайди, аммо кўплаб баҳсли далиллар ва фикрларга эга. 

Болаларда ҳақиқий БСБнинг сабаблари

Бош суяги босими ошишига қуйидагилар сабаб бўлади:

• мияда моддалар ҳажми ошиши (масалан, мия ўсмасида);

• гидроцефалия ҳажмининг кўпайиши;

• мия шиши (оғир аҳволларда);

• БСБ пайдо бўлишининг энг кўп учрайдиган сабабларидан бири веноз дизциркуляциясидир.

Бош суяги босими аломатлари

Энди туғилган чақалоқларнинг 2/3 қисми айнан БСБ ташхиси билан педиатр ва неврологларга мурожаат қиладилар:

• умумий нотинчлик ва безовталик;

• уйқунинг бузилиши;

• қўллар ва жағнинг титраши;

• қайт қилиш;

• катта лиқилдоқнинг таранглиги ва пульсацияси;

• Грефе симптоми (боланинг кўзлари катталашганлиги ҳисси);

• метеосезувчанлик;

• бош атрофининг тез ўсиши;

• вегетатив касалликлар (терлаш, терининг мармарсимон тус олиши).

Мактабгача ва мактаб ёшидаги болаларда учрайдиган бош суяги босимида тез-тез бош оғриғи, (асосан кечаси ёки эрталаб уйқудан кейин) кўнгил айниш, қусиш, қулоқдаги шовқин ва бош айланиши билан кечади.

Бош оғриғининг кучайиши жисмоний юкламадан сўнг пайдо бўлади, бош ҳаракатларида оғриқ кучаяди. Сурункали жараёнда когнитив функциялар, ишлаш ва ўқиш қобилияти пасаяди.