Эрталаб уйқусирамаслик учун тунда шуларни енг!

Бодом ва ёнғоқ. Улар таркибида кўплаб мелатонин гормони мавжуд. Бир ҳовуч бодом (тахминан 30 г) кунлик истеъмол қилинадиган магнийнинг 19% ни ўз ичига олади, бу, айниқса, уйқусизликдан азият чекадиганларда уйқу сифатини яхшилашга ёрдам беради.

Мойчечак дамламаси. Мойчечак таркибида жуда кўп апигенин мавжуд, у уйқу сифатини яхшилайдиган флавоноид моддадир.

Киви серотонин миқдорини оширишга қодир, у ҳам мелатонин сингари уйқу ва тетиклик режимининг ўзгаришига таъсир қилади.

Қовоқ уруғлари. Бир ҳовуч (тахминан 30 грамм) ошқовоқ уруғи кунлик истеъмол қилинадиган магнийнинг 37 фоизини ўз ичига олади, бу эса уйқу сифатини яхшилайди. Шунингдек, ошқовоқ уруғлари мелатонин ишлаб чиқариш учун зарур бўлган триптофанга бой.