Эркаклар учун энг яхши дори...

Биласизми, эркаклар учун энг яхши дори воситаси — бадантарбия экан. Боиси, эркаклар ҳаракат қилганида, уларнинг иккинчи юраклари бўлмиш простата безида қон айланиши ва моддалар алмашинуви яхшиланади.

Қуйидаги даво машқлари буйракда тош пайдо бўлганда, сурункали буйрак, қовуқ ва простата бези яллиғланишида ниҳоятда фойдали.

1. Ўтиринг. Қўлларни сонга тегизиб турган ҳолда ёнга очинг. 5-6 марта такрорланг.

2. Оёқни стулга қўйинг, қўллар сонда. Тиззани букиб, эгилинг. Ҳар бир оёқда 5-6 мартадан такрорланг.

3. Тик туринг. Гавдани ўнг ва чапга эгинг, қўллар тана бўйлаб узатилган. Ҳар бир тарафда 4-8 мартадан такрорланг.

4. Ётинг, қўллар тана бўйлаб узатилган. Оёқни букиб, қўллар билан ушланг. 6-10 марта такрорланг.

5. Ётинг, бир қўл кўкрак, иккинчиси қорин устида. Чуқур нафас олинг. 5-6 марта такрорланг.

6. Ётинг, тиззалар букилган. Ўтиринг, тиззаларни ушланг. 6-8 марта такрорланг.

7. Туринг, қўлларни сонга қўйинг. Ярим ўтирган ҳолда қўлларни олдинга узатинг. 6-10 марта такрорланг.

8. Туринг, қўллар бош орқасида. Қўллар тепада, бармоқлар бирлаштирилган, кафтлар тепага қараган. 5-6 марта такрорланг.

9. Туринг, оёқлар очилган. Тиззаларни букмасдан олдинга эгилиб, қўлларни полга тегизишга ҳаракат қилинг. 6-8 марта такрорланг.

10. Туринг, қўллар сонда. Ўнг ва чап оёқларни орқада навбатма-навбат силтанг. Ҳар бир оёқда 4 мартадан такрорланг.

Насафий