Эркаклар, бепушт бўлмай десангиз, гўштли таомларни помидорли салат билан енг!

Эркакларнинг танаси Омега-3 ёғ кислоталарига муҳтож, уларнинг асосий манбаи эса денгиз балиқларидир. Ушбу моддалар қонни токсинлардан тозалайди, юрак фаолиятини яхшилаб, простата бези саратони ривожланишининг олдини олади.

Эркакларнинг таомномасига балиқ маҳсулотлари ичида сельд ва лососдан тайёрланган таомларни киритиш тавсия этилади, бу эса уларни энергия билан таъминлайди.

Қисқичбақа оёқчалари ҳам эркаклар учун энг фойдали озиқ-овқат маҳсулотларидан бири эканлиги тиббиётда исботланган. У осон ҳазм бўладиган оқсил ва аминокислоталардан иборат, шунинг учун мушак массасини оширишга ёрдам беради.

Мол гўшти эса спортчилар учун жуда зарур бўлиб, ушбу маҳсулот уларнинг мушак массасини ошириш учун "қурилиш материаллари" вазифасини бажаради.

Биз бугун эркаклар саломатлиги учун фойдали маҳсулотлар ҳақида гапирар эканмиз, фақат гўшт маҳсулотлари билангина чекланиб қолмоқчи эмасмиз. Жумладан, помидор таркибида бепуштлик ривожланишига тўсқинлик қиладиган ликопен борлигини жуда кам одам билса керак. Бундан ташқари, ушбу сабзавотлар эркакларнинг овқатланиш рационига киритилиши ошқозон ости бези саратонига чалиниш хавфини сезиларли даражада камайтиради. Шунинг учун ҳам гўштли таомларни помидор салати билан биргаликда дастурхонга тортиш тавсия этилади.

Шунингдек, салат барги ҳам фолат кислотаси ва B витаминларига бой бўлиб, улар эркаклик қувватини оширади.