Ер юзида бир сутка давомида 362 031 нафар киши коронавирус юқтириб олди

ЖССТ маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 187 миллион 519 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 4 миллион 049 мингдан зиёд киши вафот этган (14.07.2021 йил Европа вақти билан соат 17:05 ҳолатига кўра).

Сўнгги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 362 031 янги ҳолати аниқланди ва 6 135 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (15.07.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:21 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 188 миллион 313 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 4 миллион 057 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:

АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 33,572 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.

Иккинчи ўринда Ҳиндистон (30,946 миллиондан ортиқ),

учинчи ўринда Бразилия (19,106 миллиондан ортиқ),

тўртинчи ўринда Россия (5,857 миллиондан ортиқ),

бешинчи ўринда эса Франция (5,705 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 20 450, Ҳиндистонда 38 792, Бразилияда 17 031, Россияда 23 827, Францияда 5 500 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 3 миллиард 497 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.