Эмлаш кўрсаткичлари бўйича Водий пешқадам

4 июнда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 51607 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан 1-босқич эмланганлар 22748  нафарни, 2-босқич эмланганлар  26521 нафарни, 3-босқич эмланганлар  2338 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 2295198 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан 1-босқич эмланганлар  1448557 нафарни, 2-босқичда эмланганлар  840255 нафарни, 3-босқич эмланганлар 6386 нафарни ташкил қилди. 

4 июнь кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Андижон вилояти (6870 доза), 

Наманган вилояти (6412 доза),

Тошкент вилояти (5069 доза) банд қилди. 

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:

Фарғона вилоятида 287723 доза, 

Наманган вилоятида 270235 доза, 

Андижон вилоятида 262972 доза,

Самарқанд вилоятида 216339 дозани ташкил қилмоқда.