Дунё бўйича коронавирусга қарши 2 миллиарддан зиёд вакцина қўлланилди

ЖССТ маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 173 миллион 005 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 3 миллион 727 мингдан зиёд киши вафот этган (07.06.2021 йил Европа вақти билан соат 16:55 ҳолатига кўра).  

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 368 456 янги ҳолати аниқланди ва 8 661 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (08.06.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:22 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 173 миллион 631 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 3 миллион 736 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:

АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 33,027 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.  

Иккинчи ўринда Ҳиндистон (28,909 миллиондан ортиқ),  

учинчи ўринда Бразилия (16,907 миллиондан ортиқ),

тўртинчи ўринда Франция (5,610 миллиондан ортиқ),  

бешинчи ўринда эса Туркия (5,287 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 11 608, Ҳиндистонда 100 636, Бразилияда 66 017, Францияда 5 070, Туркияда эса 5 386 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 2 миллиард 144 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.