Суд-тиббий экспертиза хулосаси: фуқаронинг ўлимига вакцина сабаб бўлмаган
фото: vit-d.ru
Диетангизни созланг. Унга магнийни қўшинг

Магний организмимиздаги энг муҳим жараёнларда иштирок этади, яъни:

• томир уришини нормаллаштириб, қон босимини пасайтиради, кислород ва қондаги қанд миқдорини бошқаради;

• у стрессга қарши таъсирга эга, уйқуни нормаллаштиради, чарчоқ вa асабийликни камайтиради;

• нафас олиш жараёнида қатнашади;

• магнийсиз суяклар вa тишлар тўлиқ шакллана олмайди;

• магний ҳомиладорлик осон кечишига ёрдам беради.

Бундан ташқари, магнезиумсиз организм В ва С витаминлари, кальций, фосфор, калий ва натрийни тўлиқ ўзлаштира олмайди.

Танада магний етишмовчилиги қандай намоён бўлади?

Булар: доимий чарчоқ вa кайфиятнинг ўзгариши, бош айланиши, иштаҳанинг йўқолиши, кўнгил айниши ва қайт қилиш, ич қотиши, бош оғриғи, сочларнинг тўкилиши вa мўрт тирноқлар. 

Кўриб турганингиздек, магний етишмовчилиги барча тана тизимларига таъсир қилади вa одатда сурункали касалликларга олиб келади.

Организмда магний етишмаслигидан сақланишнинг энг аниқ усули бу яхши овқатланишдир. 

Хўш, қайси маҳсулотларда магний бор?

Аввало, бу дон ва дон маҳсулотлари. Магний шунингдек, баргли сабзавотлар, авакадо, резаворлар (малина, қулупнай), банан, лимон, олма, туршак, сут маҳсулотлари, ёнғоқлар, кунгабоқар уруғлари, желатин, соя, гречиха таркибида мавжуд. 

Қайси озиқ-овқат таркибида магний борлигини аниқлаган эканмиз, энди уни организмга олиб кириш фақатгина сизга боғлиқ! Кундалик истеъмол қилинадиган дон вa дон маҳсулотлари, сут маҳсулотлари, ёнғоқлар, шунингдек, сабзавот вa балиқларни истеъмол қилишни жорий этиш орқали диетангизни созланг. Агар магний етишмовчилигининг юқоридаги аломатлари намоён бўлса, у ҳолда терапевтга мурожаат қилинг! Айни пайтда, муаммони қувиш учун - тўғри овқатланинг, диетангизни таркибида магний бўлган овқатлар билан бойитинг, қаҳвани ҳаддан ташқари кўп ичманг вa стрессли вазиятларга қарши туришни ўрганинг!

М.Мирзалиева