COVID-19: вазият яна кескинлашмоқда, икки нафар бемор вафот этди

2021 йил 2 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 100997 (+271) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

9 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

6 нафари Андижон вилоятида,

4 нафари Бухоро вилоятида,

5 нафари Жиззах вилоятида,

1 нафари Қашқадарё вилоятида,

2 нафари Навоий вилоятида,

5 нафари Наманган вилоятида,

40 нафари Самарқанд вилоятида,

5 нафари Сирдарё вилоятида,

2 нафари Сурхондарё вилоятида,

24 нафари Фарғона вилоятида,

7 нафари Хоразм вилоятида,

37 нафари Тошкент вилоятида,

124 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

Андижон вилоятида 26 нафар,

Бухоро вилоятида 6 нафар,

Қашқадарё вилоятида 12 нафар,

Навоий вилоятида 3 нафар,

Самарқанд вилоятида 37 нафар,

Фарғона вилоятида 14 нафар,

Хоразм вилоятида 15 нафар,

Тошкент вилоятида 72 нафар,

Тошкент шаҳрида 135 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 96889 (+320) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 693 нафарни ташкил қилди.