«Чақалоқни кураги ёпишса нима қилиш керак?»
Ш.
Саволга шифокор-ортопед, травматолог Жамшид Мирдадаев жавоб берди.
Курак ёпишиши бу оғир, жиддий касаллик бўлиб, туғма ҳисобланади. Унинг давоси фақат жарроҳлик амалиёти ҳисобланади. Уни шифокор-ортопед аниқлайди.
Чақалоқ йиғласа катталарнинг “кураги ёпишибди” дейиши, бу халқ тилидаги термин бўлиб, у афсона, тиббий жиҳатдан исботланмаган. Шундай бўлса-да, онанинг ўзи болани қўл-оёқларини уқалаб, букиб, машқ қилдириб турса, мушакларининг тонуси бир меъёрда бўлади, яхши ривожланади.