Суд-тиббий экспертиза хулосаси: фуқаронинг ўлимига вакцина сабаб бўлмаган
фото: ЯндексДзен
Бурундан қон кетишини тез тўхтатиш усули

Кўпинча бурундан қон кетиши қўққисдан пайдо бўлади, инсоннинг ҳеч қаери оғримайди ёки безовта қилмайди. Бу ҳолат, айниқса, ёш болаларда тез-тез кузатилади , ушбу ҳодиса такрорланишининг олдини олиш учун унинг сабабларини яхшироқ тушуниш керак.

Болалар бурун қонашига кўпроқ мойил. Бу бир неча сабабларга боғлиқ:

  • Боланинг ўзи томонидан шиллиқ қават шикастланади.
  • Кучли жисмоний юклама.
  • Гормонал ўзгаришлар оқибатида.
  • Шамоллаш ёки бошқа инфекцион касалликлар.
  • Офтоб урганда ёки иссиқлик элитганда.
  • Aвитаминоз.

Бурун қонаганда биринчи ёрдам қандай кўрсатилади? 

  1. Aгар қон кетиш унчалик кучли бўлмаса, муздек сочиқни бошнинг орқа қисмига қўйинг. Айнан бошнинг орқа қисмида бурунни қон билан тўйинтирувчи артерия жойлашган. Совуқ жисм унинг оқимини секинлаштиради.
  2. Aгар пахта топиш имкони бўлса, уни водород пероксиди (ёки совуқ сув) билан намланг ва пахта тўпини қонаётган бурун йўлига қўйинг. Кейин бармоқларингиз билан бурнингизни беркитиб, беш дақиқа давомида оғиздан нафас олишга ҳаракат қилинг.
  3. Бурнингизни қоқиб ташланг. Баъзан бу қон кетишини тўхтатиш учун етарли бўлади.