Бу маҳсулотларни ҳомиладор аёллар ейиши шарт!

Ҳомиладорлик даврида истеъмол қилинаётган таомларга алоҳида эътибор қаратилиши лозим. Кўнгилнинг ноодатий нарсаларни тусаши ўз йўлига, аммо ҳомила учун фойдали микроэлементларга бой бўлган егуликлар ҳам истеъмол қилиб туриш фойдадан ҳоли бўлмайди. 

Жумладан, гўшт маҳсулотлари. Айниқса, мол гўшти ва курка гўштидан тайёрланган таомлар ҳомиладорлик пайтидаги камқонликда кони фойда.

Боланинг юрак-қон томир тизими ривожланишида зарур бўлган B гуруҳ витаминларини фақат тухумгина организмга етарли миқдорда етказади.

Баъзи мутахассислар ҳомиладор аёлларга гуручли таомлар истеъмол қилишда бир қанча чекловлар қўйишади. Бу борада жигарранг гуручга бемалол мурожаат қилиш мумкин. У оқ гуручга қараганда узоқроқ ҳазм бўлади.

Шунингдек, ҳомиладорлик даврининг яхши ўтишида сули ёрмасининг ўрни беқиёс. Шундай экан, тонгни сули ёрмасидан тайёрланган бўтқали нонушта билан қарши олинг!

Ҳомиладор аёл учун мевалардан-да фойдали егулик бўлмаса керак. Айниқса, банан таркибида ҳомила учун энг фойдали элементлардан калий мавжудлиги туфайли шифокорлар бўлажак она учун банан истеъмол қилишни канда қилмасликни алоҳида таъкидлашади.

Бу даврда меъда-ичак фаолиятининг яхши ишлаши учун олмага тенг келадигани йўқ. Шундай экан, азиз бўлғуси оналар, олма ёки ундан тайёрланган шарбат доимий овқатланиш рационингизда бўлсин!