«Бўйим тенгдошларимга нисбатан жуда ҳам новча. Бўйн ўсишдан тўхтатувчи чора-тадбирлар ҳақида маълумот берсангиз... »
Лола.
Саволга шифокор-терапевт Шаҳноза Яхёева жавоб берди
Бугун асосан беморлар бўйининг секин ўсаётганидан шикоят қилиб келадилар, сиздаги бу ҳолат кам учрайди. Агар соғлиғингиз билан боғлиқ бирор бир муаммоингиз бўлмаса, ташвишланманг, бўй ўсиши ўз вақти билан секинлашиб боради ва ҳаттоки йиллар ўтиб, бўй пасайиши ҳам кузатилади. Чунки ёш ўтган сари физиологик бўй ўсиши орқага қараб кетади, яъни пасаяди.
Бўй ўсиши аввало, ирсият билан боғлиқ бўлиб, агар она-онадан бирининг бўйи узун бўлиши болаларда ҳам кузатилади. Агар сизнинг ота-онангиз ёки қариндош-уруғларингизнинг бирор бирида бўйи узунлик ҳолати бўлса, бундай ҳолларда бунга қаршилик қилиб муолажа қилишнинг фойдаси йўқ. Мабодо наслга боғлиқ бўлмаса унда шифокор-эндокринологнинг кўригидан ўтишни маслаҳат бераман.