Суд-тиббий экспертиза хулосаси: фуқаронинг ўлимига вакцина сабаб бўлмаган
Бўйим баланд бўлсин десангиз – ялангоёқ юринг!

Бугунги кунда бўй ўстириш долзарб муаммолардан бири бўлиб қолган десак муболаға бўлмайди. Қуйида сизга бўй ўстириш бўйича мутахассисларнинг бир қанча тавсияларини келтирамиз. Аммо шуни унутмангки, бу тавсияларга 25 ёшгача бўлган кишилар амал қилса мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки 25 ёшдан сўнг бўй ўсишдан тўхтайди.

  • Ўз вақтида, етарлича дам олинг. Кунига 8 соатдан кам ухламанг;
  • Ҳар куни эрталаб контрастли душ қабул қилинг;
  • Ерда ялангоёқ юринг. Бу организм учун ўзига хос массаж тури ҳисобланади;
  • Витаминларга бой овқатланиш баробарида, моддалар алмашинувининг жадаллигига ҳам эътибор қаратинг;
  • Шунингдек, турли машқлар ҳам бу борада самарали ёрдам беради. Тик турган ҳолатда, оёқларингизни елка кенглигида очинг. Олдинга эгилиб, қўлларингизни пастга туширинг. Сўнг танангиз билан айлана ҳаракатларни бажаринг;
  • Оғирроқ юк олиб, оёқларингизга боғланг. Шу ҳолда 15 сония турникка тортилиб туринг. Бора-бора бу кўрсаткич 1 дақиқага етиши керак;
  • Қорнингиз билан ётиб, оёғингиз учларини чўзинг, қўлларни эса бошингиз олдига қўйинг. Шунда чап қўл ва ўнг оёқ бир вақтнинг ўзида кўтарилади. Бунда умуртқа поғонаси чўзилишини ҳис этасиз. Ушбу машқ ҳар бир қўл ва оёқ учун 4 маротабадан такрорланади;
  • Ерга ўтириб, оёқларингизни бир-биридан максимал даражада узоқ масофага ёйинг. Навбат билан аввал ўнг томон, сўнг чап томон эгилинг. Ҳар эгилганда камида 20 сония шу ҳолатда туришингиз керак.