Суд-тиббий экспертиза хулосаси: фуқаронинг ўлимига вакцина сабаб бўлмаган
esdoctor.com
Бошингиз оғрияптими — саёҳатга чиқинг!

Бошингиз оғриб, кўз олдингиз қоронғилашаётган бўлса, аввало, ушбу ҳолатнинг асосий сабабини аниқлашга ҳаракат қилинг. Агар бош оғриғи чарчоқ, стресс ёки ноқулай об-ҳаво натижасида юзага келган бўлса, релаксацияни қўллаб кўринг. Релаксацияда бутун тана бўшашиб, организмдаги чарчоқ чиқиб кетади.

Масалан, ароматерапия. Бунда лаванда, апельсин, қора арча, ялпиз каби ўсимликларнинг эфир мойларидан фойдаланган ҳолда ванна қабул қилишингиз лозим. Асосийси организмингизни бўшаштириб, унга хуш ёқадиган ҳидни ўзингиз учун танлаб олишингиз даркор. Ваннани ҳафтада 2 марта 15 дақиқадан қабул қилинг.

Шунингдек, табиат қўйнига саёҳат қилинг. Релаксациянинг ушбу усули ҳам танадаги чарчоқни енгиб, кутилмаганда келиб чиқадиган бош оғриғини бартараф этади. Саёҳатни йилнинг исталган фаслида амалга ошириш мумкин.