1954 йилда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан Халқаро болалар кунини нишонлаш таклиф этилди. Ушбу кунни нишонлашдан мақсад дунёдаги барча болаларни бирлаштириш, уларнинг ўзаро бир-бирини тушунишларини таъминлашдир. 1959 йил 20 ноябрда БМТ Бош Ассамблеяси болалар ҳуқуқи ҳақидаги декларацияни қабул қилди. 1989 йилнинг худди шу санасида Болалар ҳуқуқи тўғрисидаги Конвенция қабул қилинди. Статистик маълумотларга кўра, дунё аҳолисининг тахминан 20-25 %ини болалар ташкил этар экан. Аммо ҳозирги кунга қадар ривожланган давлатларда ҳам болалар очлик, турли касалликлар, зўрланишлар, яхши таълим олмаслик каби бир қанча жиддий муаммоларга дуч келмоқдалар. Ҳар йили деярли 11 миллионга яқин болалар 5 кун умр кўриб, нобуд бўлмоқда. 10 миллионлаб болалар эса жисмоний ва ақлий қолоқ бўлиб қолмоқда. Бундай ачинарли ҳолатлар ҳозирда пайдо бўлиб бораётган турли хил касалликлар, шунингдек, камбағаллик, очлик ва қўпол муносабатлар туфайли содир бўлмоқда.
Болалар ҳар бир давлат ва жамиятнинг ҳимояга муҳтож, нозик томони ҳисобланади. БМТнинг болалар фонди уларнинг саломатлигини ҳимоя қилиш ва асраш билан шуғулланади. Ушбу фонднинг асосий мақсади болаларни авайлаш, ҳомиладор аёлларга туғруқдан олдин ва кейин ғамхўрлик қилиш ҳамда уларнинг таълим олишини, ривожланишини таъминлашдир. Энг асосий вазифаси эса ОИВ ва ОИТС инфекцияларидан касалланиб, вафот этган ота-оналарнинг фарзандларига ғамхўрлик қилишдир.
Эъзоза Илғорзода