Яшил мевалар овқат ҳазм қилиш фаолиятини яхшилайди. Бу ёғлар, оқсиллар, микроэлементларнинг организмга сингишига ёрдам беради. Сабзавотлар таркибида азотли моддалар кам, шунинг учун улар тўпланган метаболик маҳсулотларни тезда йўқ қилади.
Бодринг таркибидаги сув ва клетчатканинг юқори миқдори ичак ҳаракатини кучайтиради, бу эса ични юмшатади. Сабзавотлар ичакларни тозалайди, метаболизмни яхшилайди.
Бодринг пўстлоғини тозалаб ташламаслик керак. У озуқа моддаларининг асосий таъминотини ўз ичига олади. Ҳаммасидан ҳам пўстида бўлган аскорбин кислотаси иммунитет тизимини мустаҳкамлайди, таркибидаги мис эса терини ёшартиради.
Сабзавотлар истеъмол қилиш юрак, буйрак, қон томирларига ижобий таъсир кўрсатади. Бу сийдик миқдорини кўпайтирадиган калий, шунингдек, қон босимини пасайтирадиган ва юрак-қон томир касалликларининг олдини оладиган магний билан боғлиқ.
Шифокорлар гипертония касаллиги билан оғриган инсонлар учун янги пишган бодрингни истеъмол қилмасликни маслаҳат беришади, чунки унинг таркибидаги сув юрак ва қон томирларига катта юк беради.
Яқинда олимлар бодринг шарбати танадаги кислота даражасини ошириши фактини аниқладилар. Шунинг учун қуйидаги касалликларда камроқ истеъмол қилишни тавсия қиладилар:
Колит;
сурункали гастрит;
ошқозон яраси (айниқса, унинг кучайиши билан).
Совуқ мавсумда ҳам бодринг истеъмол қиламиз. Aммо бундай вақтда сабзавотларни сотиб олишдан тийилиш керак. Сабаби уларни мавсумдан ташқари вақтда етиштириш учун ҳар хил қўшимча ўғитлар сепилади.