Суд-тиббий экспертиза хулосаси: фуқаронинг ўлимига вакцина сабаб бўлмаган
фото: vrediteli24.ru
Битларга қарши курашамиз

Боғча ва мактаб давридаги ҳар бир ўқувчи ва оналарнинг энг катта муаммоларидан бири бу сочдаги битларга қарши курашишдир. Бунинг учун дорихонадаги кўплаб воситалардан фойдаланилади. Баъзилар эса улар акс таъсир ҳам кўрсатади. Бугун айнан бу муаммонинг шарқона халқ табобатидаги ечими билан танишамиз.

- 1 стакан майдаланган зира уруғини 1 стакан олма сиркасига аралаштириб, сузгич ёрдамида сузиб олинг;

- ҳосил бўлган аралашмани бош териси ҳамда соч илдизларига яхшилаб суртинг;

- ушбу жараёндан кейин сочни 15 – 20 дақиқа давомида қуёш нурига (қуёш тўғридан-тўғри тушмаслиги керак) тутиб туринг ва охирги 5 соат ичида бошни ювманг.

Мазкур муолажани ҳафта мобайнида ҳар куни қўллаш зарур. Шунда кутган натижангизга эришасиз.