Бир суткада коронавирус 4 миллионга яқин кишининг ёстиғини қуритди

ЖССТ маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 171 миллион 292 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 3 миллион 687 мингдан зиёд киши вафот этган (03.06.2021 йил Европа вақти билан соат 17:18 ҳолатига кўра). 

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 471 828 янги ҳолати аниқланди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (04.06.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:22 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 172 миллион 165 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 3 миллион 701 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:

АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 32,963 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. 

Иккинчи ўринда Ҳиндистон (28,441 миллиондан ортиқ), 

учинчи ўринда Бразилия (16,624 миллиондан ортиқ).

 ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 20 641, Ҳиндистонда 134 154, Бразилияда 78 926 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 2 миллиард 011 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.