Бир сутка давомида 7 176 нафар бемор COVID-19 дан вафот этди

ЖССТ маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 186 миллион 638 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 4 миллион 035 мингдан зиёд киши вафот этган (12.07.2021 йил Европа вақти билан соат 17:08 ҳолатига кўра).  

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 397 892 янги ҳолати аниқланди ва 7 176 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университетининг (13.07.2021 йил Тошкент вақти билан соат 11:21 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 187 миллион 244 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 4 миллион 038 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:

АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 33,506 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.  

Иккинчи ўринда Ҳиндистон (30,874 миллиондан ортиқ),  

учинчи ўринда Бразилия (19,069 миллиондан ортиқ),

тўртинчи ўринда Россия (5,808 миллиондан ортиқ),

бешинчи ўринда эса Франция (5,698 миллиондан ортиқ).

 Жонс Хопкинс университетининг маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 3 миллиард 462 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.