Бизга таниш бўлган нарсалар ва ҳодисалар — светофорнинг қизил чироғи, дарахтнинг яшил барглари ёки сиёҳнинг кўк ранги бошқа ранглар билан қабул қилиниши мумкинлигига ишониш қийин. Aммо дальтонизми бўлган одам нафақат тунда, балки ҳар доим мушукларнинг кул ранг эканлигини айтиши мумкин. Нима учун бундай бўлади ва уни тузатиш мумкинми? Жон Дальтон 26 ёшида пиджаги ранги кулранг эмас, аслида қизил эканлигини билган ва айнан шунинг учун ушбу патология унинг номи билан аталган.
Дальтонизм — бу кўриш аъзоси патологиясидир, рангларни ажратиш қобилиятининг пасайиши ёки тўлиқ йўқлиги билан намоён бўлади.
Кечқурун дальтоник инсонлар рангларни ёмонроқ ажратадилар
Кўпчиликда кечга яқин кўриш қобилияти ёмонлашади, буни ўзингиз сезган бўлишингиз мумкин. Бу ҳодиса ортиқча юклама билан боғлиқ. Дальтоникларда нафақат кўриш равшанлиги, балки ранглар идрок этилиши ҳам ёмонлашиши мумкин.
Ҳамма одамлар туғилганда дальтоник бўлади
Туғилишдан сўнг танамиз шаклланишда давом этади. Чақалоқлик даврида бошқа тана аъзолари қатори рангларни қабул қилиш қобилияти ҳам аста-секин ўсади. Тахминан 6 ойдан сўнг у тўлиқ шаклланиб улгуради.
Инсоннинг битта кўзи дальтоник бўлиши ҳам мумкин
Фақатгина битта кўз рангларни тўлиқ ажрата олмаслиги ҳам мумкин, иккинчисида эса бундай муаммо бўлмайди. Рангни идрок этиш учун масъул конуслар фақат битта кўзга зарар етказса, бундай ҳолат юз беради. Бу жуда кам учрайдиган ҳодиса.