Алой яллиғланишга қарши ва оғриқсизлантирувчи таъсирга эга. Мазкур ўсимлик овқат ҳазм қилишни яхшилайди, ошқозон-ичак фаолиятини кучайтириб, организмга ўт ҳайдовчи, бўшаштирувчи таъсир кўрсатади. Инсоннинг ички қувватини ошириб, яраларнинг тез битишига кўмак беради. Бу борада Ибн Сино ҳам ўз асарларида айтиб ўтган. Унга кўра: ошқозон ярасида алой баргини олиб, икки ёнидаги тиканларини кесиб ташлаб, кунига 2 маҳал (наҳорда ва ётишдан олдин) битта баргдан чайнаб ютиш керак. Шу тариқа бир ой муолажа қилинганда ошқозондаги яралар битиб кетиб, беморнинг юзига қизиллик югуради, иштаҳаси яхшиланади.
Шунингдек, 2 ош қошиқ қуритилган ялпизга 1 пиёла қайнаган сув қуйиб, 20 дақиқа дамланади. Совигач, 2 ош қошиқ алой шарбатидан қўшилади. Дамлама кунига 3 маҳал, 1 пиёладан овқатдан ярим соат олдин 30 кун давомида қабул қилинади.
Эъзоза