Бўйин кондиционердан «қотиб» қолганда қандай чора кўриш керак?

Бу ҳар қандай жойда бўлиши мумкин: уйда, офисда. Aгар кондиционер остида ўтирсангиз-у, тўсатдан бўйнингизда қаттиқ оғриқ пайдо бўлса, бошингизни буриш ёки эгиш азоб берса, катта эҳтимол билан сизда миозит бор. Бу гипотермия билан боғлиқ мушакларнинг яллиғланишидир. Симилловчи, жуда ёқимсиз оғриқ ва ҳаракатнинг чекланиши билан бирга келади.

Нима қилиш керак?

  • Aввало, бўйин соҳасини қизитиб уқаланг. Бир оз асал эритиб, унга бир чимдим хантал кукуни қўшиб, бўйнингизга суртинг.
  • Кейин компресс қилинг: Хом картошкани майдаланг, озгина ўсимлик ёғи қўшинг ва аралашмани дока устига қўйинг. Бўйнингизни дока билан ўранг, устига целофан ёпиб, шарф билан ҳам ўраб олинг. Бундай компресслар мушак спазмлари ва яллиғланишини енгиллаштиради.