Аччиқ маҳсулотлар иммунитетни кўтаради

Aччиқ маҳсулотлар бошқа фойдали озиқ-овқат каби оз миқдорда истеъмол қилиниши керак. Уни 3 ёшгача бўлган болалар ва ошқозон-ичак йўли касалликлари билан оғриган ёки аччиқ маҳсулотларга аллергияси бўлганлар истеъмол қилмаслиги керак.

Аччиқ маҳсулотлар таркибидаги капсаицин азот оксидини ҳосил қилади. Бу модда қон томирларни кенгайтиради, қон босимини пасайтиради ва қон айланишини тартибга солади.

Шуниси эътиборга лойиқки, бундай маҳсулотлар жигарни тозалайди, организмдаги паразитлар хавфини камайтиради, метаболик жараёнларни тезлаштиришга, вазнни камайтиришга ва қон айланишини яхшилашга ёрдам беради.

Aччиқ маҳсулот атеросклероз ва турғун жараёнларнинг олдини олиш вазифасини бажаради, иштаҳани очади, тузга бўлган эҳтиёжни бир неча марта камайтиради, шунингдек, танани ёшартиришга ёрдам беради.

Бундан ташқари, бундай маҳсулотлар иммунитетни оширишга ёрдам беради, айниқса, шамоллаш мавсумида жуда фойдалидир. Инсоннинг ҳиссий ва руҳий ҳолатини яхшилайди ва уйқуни меъёрлаштиради.