6 парҳез столи - сийдик тош касаллиги ва подагра, яъни организмда моддалар алмашинуви бузилишидан келиб чиқадиган касаллик билан оғриган беморларга буюрилади.
Маҳсулотлар:
- биринчи ва иккинчи навли буғдой унидан тайёрланган нон;
- сабзавот ва товуқ гўштидан тайёрланган биринчи таом;
- ёғсиз гўшт ва балиқ маҳсулотлари;
- сут, қатиқ, творог ва сметана;
- қўзиқорин, исмалоқ, дуккакли маҳсулотлар ва карамдан ташқари барча сабзавотлар;
- анжир ва малинадан ташқари барча мевалар;
- ширинликлар (шоколадни кўп истеъмол қилиш мумкин эмас);
- чой (ўта аччиқ бўлмаган), сутли қаҳва ва мевали шарбатлар.
Таомлар ўрта даражада иссиқ бўлиши керак.