Суд-тиббий экспертиза хулосаси: фуқаронинг ўлимига вакцина сабаб бўлмаган
mynamaz.ru
100 ёшга кириш сири топилди!

Қандай қилиб 100 – 120 йил соғлом яшаш мумкин? Бу саволга америкалик саёҳатчи Дэн Бютнер жавоб топишга уриниб кўрди. У узоқ умр кўрувчиларни жамлашга бағишланган «Мовий минтақалар» номли китобини чоп этди. «Минтақалар» деганда муаллиф ўртача энг юқори кўрсаткичга эга узоқ умр кўрувчилар яшайдиган жўғрофик ҳудудларни назарда тутади.

Бундай жойлар дунёда кўп, бироқ Бютнер ўз диққат-эътиборини 5 та ҳудудга қаратишга қарор қилди: бу учта орол – Япониядаги Окинава, Италиядаги Сардиния ва Грециядаги Икария, шунингдек, Коста-Рикадаги Никоя ярим ороли ҳамда Калифорниядаги Лома Линда. Китоб муаллифи мазкур ҳудуддаги одамларнинг узоқроқ умр кўришига имкон берадиган умумий жиҳатларини ажратиб кўрсатишга уринган. Биринчи бўлиб, ушбу ҳудудларда бизнинг кундалик турмушимизда мавжуд бўлмаган нарсалар борлиги кўзга ташланади.

Мазкур мовий минтақалар овлоқ жойга ўхшайди. Улар цивилизацияга эришган замонавий турмушдан ўзига хос девор – дарё ёки дин билан ажралиб туради. Барча ҳудудларда одамлар урф-одатларга амал қилган ҳолда яшашади. Уларда қариб-қартайиб қолгунга қадар собитқадамлик, меҳр-оқибат, муштараклик ҳисси сақланади. Бу кексайган чоғда ниҳоятда муҳим – ўзининг кераклигини ҳис қилиш. Уларнинг бари нафақат шахсий ҳаётда яшашни давом эттиради, балки оилавий ва жамият ишларида ҳам иштирок этадилар. Ушбу охирги омил, Бютнернинг фикрича, юз ёшли инсонларга ўзларини 30 йилга ёшроқ ҳис қилиш имконини беради. Улар ўзларини гўёки 70 ёшга тўлган кишилардек ҳис қилишади. Бутун умр фаол бўлишади – лекин меъёрни унутиб қўйишмаган, марафон югуришмаган, темир ортишмаган, боғда, уйда меҳнат қилишган, кўп сайрга чиқишган, қисқаси, ишсиз ўтиришмаган ва идорада компьютерда ишлашмаган. Ушбу мовий минтақаларда ҳам анъанага содиқ қолган ҳолда ўз маҳсулотлари билан озиқланишади, таомларни аждодлари каби тайёрлашади. Уларнинг кўпчилиги замонавий маҳсулотларни ҳатто таътиб ҳам кўришмаган.

Дунёнинг мазкур бурчакларида бўлиб келган Бютнердан узоқ умр кўрувчиларнинг асосий рецепти ҳақида сўрашганларида, уларнинг овқатланиши муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаган:

«Узоқ умр кўрувчилар 95% калорияни ўсимликлардан, бор-йўғи 5%ини ҳайвонлардан олишади. Уларнинг тахминан 65% озуқаси – дон, ловия ва қулупнай. Қаерга борманг, ёнғоқ энг мақбул егулик саналади. Ёнғоқ истеъмол қиладиган одам уларни емайдиганларга қараганда 2-3 йил кўпроқ яшайди. Унутманг, узоқ умр кўрувчилар ҳамиша ҳаракатда бўлишади, стол атрофида, автомобилда ўтиришмайди ва телевизор кўришмайди. 

Эъзоза Илғорзода