1 миллионга яқин юртдошларимиз тўлиқ вакцина олишга муваффақ бўлди

Куни кеча, 14 июль санасида мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 145 565 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 95 557 нафарни,

2-босқич эмланганлар 36 812 нафарни,

3-босқич эмланганлар 13 196 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 5 275 191 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 3 253 677 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 1 490 368 нафарни,

3-босқич эмланганлар 531 146 нафарни ташкил қилди.

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 972 807 нафарни ташкил қилмоқда.

14 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Наманган вилояти (23 821 доза),

Фарғона вилояти (20 575 доза),

Самарқанд вилояти (14 920 доза) банд қилди.  

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:

Наманган вилоятида 675 195  доза,

Фарғона вилоятида 668 510 доза,

Андижон вилоятида 597 084 дозани ташкил қилмоқда.