Қадимда чўл, дашт, қир-адирларда, тоғ этакларида ўсувчи янтоқ шифобахш дори сифатида ишлатилган.
Ибн Сино янтоқ балғам кўчирувчи, қон тозаловчи, терлатувчи, йўтал қолдирувчи, сурги дори сифатида фойдаланган.
Халқ табобатида янтоқ ич юмшатувчи, сийдик ҳайдовчи, терлатувчи, қо тозалувчи, тер касалликларни бартара этувчи дори сифатида ишлатилади.
Янтоқни таркибида ер устки қисмида салонинлар, флавоноидлар, кумаринлар, витаминлар, шиллиқ, ошловчи ва бошқа моддалар мавжуд.
Тайёрлаш: қуритиб майдаланган ўсимлик ер устки қисмида 2 чой қошиқ олиб устига 200 мл. Қайнаб турган сув қуйилади ва 2-3 соатга дамлаб қўйилади. Сўнгра докадан сузиб олиб 50 мл.дан кунига 3-4 марта овқатдан олдин ичилади.