Суд-тиббий экспертиза хулосаси: фуқаронинг ўлимига вакцина сабаб бўлмаган
фото: s-narodom.ru
Радикулит: бирданига пайдо бўлиб, сурункали азоб берувчи касаллик

Деярли барча касаллик юзага келишига асаб сабабчи бўлади. Шу туфайли ҳам невропатолог қабулидаги беморларнинг охири кўринмайди. Уларнинг аксариятини безовта қиладиган хасталик бу радикулит.

У нерв илдизи қисилиши ва яллиғланиши билан боғлиқ касаллик. Бунда умуртқа поғонасидаги диск эластиклиги йўқолиб, мўртлашади. Натижада бу дард ҳаракат вақтида ҳам, дам олаётганда ҳам тўхтамайдиган кучли оғриқ билан кечади.

Зарарланган нерв илдизчалари ва нерв толалари бўйлаб оғриқ пайдо бўлиши ва сезувчанликнинг йўқолиши, баъзан ҳаракат бузилиши ҳам радикулитга хос аломатлардан ҳисобланади. Радикулит, одатда, бирданига пайдо бўлиб, кўп ҳолларда сурункали шаклга ўтади ва вақт-вақти билан қўзиб туради. Нерв толаларининг қайси қисми зарарланганлигига қараб, касаллик ҳар хил бўлади. Энг кўп тарқалган хили бел-думғаза радикулитидир. Бунда бел-думғаза соҳасида ҳар хил оғриқ пайдо бўлади. Оғриқ қимирлаган пайтда кучаяди, шунинг учун бемор бирданига қимирлай олмайди, юрганида эса танасини олдинга ёки ёнга эгиб олади, натижада умуртқа поғонасининг қийшайиши, орқа мушакларининг таранглашиши кузатилади. Бемор оғриқни камайтириш учун ўринда оёғини букиб, қорнига тортиб ётади. Агар фақат бел нерви илдизчалари зарарланса, оғриқ сон юзасида бўлади.

Бўйин-елка радикулитида оғриқ энсага, елкага, куракка тарқалади. Бошни қимирлатганда ва атрофга қараб қийшайтирилганда, қўл қимирлатилганда, аксирганда, йўталганда оғриқ зўраяди. Касалликнинг оғир шаклларида қўл увушади, ловуллаб ачишади, кейинчалик сезиш ҳам ўзгара бориб, секин-аста мушаклар кучсизланиб озиши кузатилади.

Шифокор беморга дори-дармонлар ва маҳаллий қиздирувчи малҳамлар буюриб, бу ёрдамида яллиғланиш, оғриқ ва шишнинг бироз камайишига эришилади. Агар оғриқ мушакларнинг спазмидан келиб чиқса, илиқ ванна вазиятни енгиллаштиради, лекин яллиғланиш жараёни билан у ёмонлашади.

Касалликнинг олдини олиш учун гипотермия, остеохондроз, юқумли касалликларни ўз вақтида даволаш ва спорт билан шуғулланиш керак. бу энг самарали профилактика.